Bosh sahifa / Ажратилган квота

Ажратилган квота

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

қуйидаги ихтисосликлар бўйича 2019 йил учун таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул эълон қилади:

 

Ихтисослик шифри ва номи

Ажратилган квота

Таянч докто-рантура (PhD)

Докто-рантура (DSc)

1

01.01.02 – Дифференциал тенгламалар ва математик физика 1
2 01.01.06 – Алгебра 1
4 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси 1
5 02.00.01 – Ноорганик кимё 1
7 03.00.11 – Паразитология ва гельминтология 1
9 05.13.06 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи 2
10 06.01.02 – Мелиорация суғорма деҳқончилик 1
11 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи 1
13 08.00.06 – Эконометрика ва статистика 1
14 10.00.01 – Ўзбек тили. Ўзбек адабиёти 1
18 13.00.01 – Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент 1
19 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси 2 1
20 13.00.07 – Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси 1
  15

1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорига мувофиқ таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қўйидаги ҳужжатлар топширилиши сўралади:

Таянч докторантурага (PhD) ўқишга топширадиган талабгорлар учун:

ариза, қисқа биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси, нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари.

Докторантурага (DSc) ўқишга топширадиган талабгорлар учун:

ариза, қисқа биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий маълумот, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки  хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси, нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари (фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган, илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола, илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезис), тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка:

қисқача биографик маълумотнома, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси, илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси, иш жойидан тавсифнома.

Фан доктори (DSC) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка:

қисқача биографик маълумотнома, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси, илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси, иш жойидан тавсифнома.

Ҳужжатлар 2018 йил 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.

Қўшимча маълумот олиш учун университетнинг илмий-тадқиқот ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш бўлимига қуйидаги манзил бўйича мурожаат этиш мумкин: Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 43-уй. Телефон: (+99876) 223-16-79