Bosh sahifa / Iste’dodli yoshlar – yurt kelajagi / “DUNYO ISHI-MEHNAT UYIDIR”

“DUNYO ISHI-MEHNAT UYIDIR”

Термиз Давлат  университети

Педагогика факультети

3-Босқич 302-гуруҳ талабаси

Омонова Нилуфар

Замонамизнинг машхур ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Ҳусни хулқ” номли ҳикматлар китобини ўқиганимда, китобдаги икки ўткир ҳикмат хотирамда қолди. Улар “Дунё иши-меҳнат уйидир” ва “Дунё саодати яхши, хайрли инсонлар билан қоимдир”.

   Дарҳақиқат, мен энди ўқиган ва хотирамни банд қилган ҳикматларга асосланиб яшаётган одамлар бу дунё саодатини яратаётган инсонлардир. Улар биз ёшларнинг ғамхўри,таянчи ва суянчи. Шундай инсонлар сафида университетимиз ректори Тошқулов Абдуқодир  Ҳамидовични айтиш жоиз деб ўйлайман.

    Уч йилдан буён олийгоҳда ўқиётганлигим сабабли, 2017-2018-ўқув йилида қилинаётган ишлар, айниқса, янгиликлар, ўзгаришлар ва мувофаққиятлардан қувонаман. Бу ишларнинг  дебочаси эса талабаларга яратилаётган шароитлар, билим сифатини яхшилашга эътибор эканлигини биламиз.

   Талабалар билим доирасини кенгайтириш мақсадида олийгоҳда талабалар конференцияси ташкил қилинди. Конференцияда биринчи ўринни олганлар қадимий Самарқанд шаҳрини  зиёрат қилиш имконига эга. Иккинчи ва учинчи ўрин эгалари вилоятимиздаги қадамжоларга боришлари мумкин.        Педагогика факултети талабалари билан ректор учрашуви  ўтказилди. Учрашувда яширин овоз билан “Энг яхши ўқитувчи”, “Энг қониқарсиз дарс соҳиби” аниқланди. Энг яхши устозлар  Жўрақулова Адолат, Эргашева Обод опаларга ректор томонидан раҳматнома айтилди. Бу ҳам таълим сифат-самарадорлигини оширишга имкон беради. Чунки ўз камчиликларини тузатиб, дарс мазмунига эътибор  кучаяди. Яратилаётган шароитлар ва таълим сифатига берилган эътибор натижасини берди.

   2018-йил май ойида ўтказилган республика фан олимпиадасида ТерДУ талабаларидан 13 киши олимпиада ғолиблари бўлдилар. Бу билан улар ректор ишончини оқладилар. Ғолиблар сафида эканимдан ғурурланаман. ТерДУ талабаси дея исм-у фамалямни ўқиб эълон қилганда жуда ҳаяжонландим. 3-даражали дипломни олиб ҳайъат аъзоларига “Нилуфаргули” номли шеърий китобчамни  тақдим этдим. Шундан кейин айтилган яхши фикрлардан тўлқинландим, Вилоятим, олийгоҳим шаънини  ҳимоя қилганимдан фахрландим. Илмий раҳбарим Муслима Бозорова ва устоз Аҳмед Раҳматуллаевларнинг бу ютуққа муносиб ҳиссалари қўшилган.

   Шунингдек, албатта, университет ректорининг бизлар билан учрашуви ва  ютуқ тилаб “Сизлар олийгоҳнинг шаънини муносиб ҳимоя қилишларинга ишонаман. Келажак дарвозаларингизни ютуқ билан очасизлар” деган гаплари ҳар биримизга умид чироғини ёқди.

     “Дунё  иши-меҳнат уйидир” ҳикматининг исботини, меҳнат ва илмни ҳаёт мазмуни ҳисоблаган ректоримизнинг  умр дафтаридаги серзавқ кунларидан кўриб турибмиз. Яна “Дунё саодати яхши ва хайрли инсонлар билан қоимдир” ҳикматига ҳам гувоҳ бўляпмиз.

    Ҳа, ТерДУ ректори Тошқулов Абдуқодир Ҳамидовични хайрли ҳикматларга хос ҳаётига ҳавас қиламиз ҳамда талабалари сифатида мағрурланамиз. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёенинг “Ўқиган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди” сўзлари ҳам бунга асос бўлади.