Bosh sahifa / MA’NAVIY-MA’RIFIY FAOLIYATI / ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ОЛИМЛАРИ ТОЖИКИСТОНДА

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ОЛИМЛАРИ ТОЖИКИСТОНДА

      photo_2018-07-09_13-03-10photo_2018-07-09_13-03-20 photo_2018-07-09_13-03-15 photo_2018-07-09_13-03-10 photo_2018-07-09_13-03-00 photo_2018-07-09_13-02-55 photo_2018-07-09_13-02-50 photo_2018-07-09_13-02-46 photo_2018-07-09_13-02-42 photo_2018-07-09_13-02-37 photo_2018-07-09_13-02-162018 йилнинг 5-8 июль кунлари Тожикистон Республикаси Пенджикент шаҳридаги Тожикистон педагогика институтида “Вода для устойчивого развития 2018-2028 гг” ва “Инновационные технологии и перспективы развития естественных и общественно-гуманитарных наук в условиях глобализации” мавзуларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Марказий Осиё давлатлари, Украина, Беларусь, Япония, Хитой ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган олимлар иштирок этди. Конференция Зарафшон тоғ тизмаларида жойлашган “Артуч” номли дам олиш комплексида бўлиб ўтди. Конференция ташкилотчилар томонидан юқори савияда ташкил этилди. Бу илмий-амалий анжуманда Термиз давлат университети “Ўзбекистон тарихи ва манбашунослик” кафедрасининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди. Жумладан, конференцияда Абдуғани Тўхтаев, Анвар Боқиев, Ойбек Исаев ва Жамшид Тангриқуловлар ўз маърузалари билан бевоста иштирок этишди. Конференция жараёнида ТерДУ “Жаҳон тарихи” кафедраси мудири Эшболта Қобулов ва “Ўзбекистон тарихи ва манбашунослик” кафедраси катта ўқитувчиси Анвар Боқиевлар Тожикистон педагогика институти Илмий Кенгашининг 28.06.2018 йил №11-сонли қарори билан “Фахрий профессор” унвонига сазовор бўлишди. Конференция иштирокчилари сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.