Bosh sahifa / Tadbirlar / XALQ DEPUTATLARI VILOYAT KENGASHINING NAVBATDAN TASHQARI SESSIYASI

XALQ DEPUTATLARI VILOYAT KENGASHINING NAVBATDAN TASHQARI SESSIYASI

Кеча Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари XXVIII сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, депутатлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари ва сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари  ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов вилоятда кейинги йилларда амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, депутатлар Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовнинг Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасидан озод қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонини маъқуллашди. Шу кунга қадар Тошкент вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Баҳодир Бахтиёрович Пўлатовни Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги таклифни бир овоздан тасдиқлашди.

Сессияда сўзга чиққанлар воҳа аҳли янги раҳбар атрофида жипслашиб, кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқ ва натижаларни янада юксалтириш, барча соҳа ва тармоқлар бўйича қабул қилинган дастурларни изчил амалга ошириш йўлида астойидил меҳнат қилишларини таъкидлашди.

1

3

4

5

6

7