Bosh sahifa / Tadbirlar / DIPLOM TOPSHIRISH MAROSIMI: QUVONCHLI DAMLAR ORTIDAGI MAS’ULIYAT

DIPLOM TOPSHIRISH MAROSIMI: QUVONCHLI DAMLAR ORTIDAGI MAS’ULIYAT

 

Бу йил Термиз давлат университетини бакалавр таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари бўйича битираётган талабалар яқиндагина талаба бўлганидан хурсанд эдилар. Йиллар мобайнида талабалик дунёсида яшадилар, илм изладилар ва замонавий касбга эга бўлдилар. Энди эса олган билимларини халқимизнинг иқтисодий, моддий, маънавий ҳаётини янада фаровон қилишга сафарбар этадилар.

Шу муносабат билан бугун Термиз давлат университетининг магистратура йўналишини муваффақиятли тамомлаган 27 нафар магистр, шунингдек, бакалавр таълим йўналишини имтиёз билан битирган бир гуруҳ иқтидорли талабаларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирга профессор-ўқитувчилар, талабалар, уларнинг ота-оналари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тантанали тадбирда университет ректори Абдуқодир Тошқулов ва бошқалар битирувчиларни ҳаётларидаги муҳим босқич якунланаётганлиги билан табриклаб, орзулари рўёбини, касбий соҳаларида омад ёр бўлишини тилашди. Ўз навбатида битирувчилар ҳам университет раҳбариятига, профессор-ўқитувчиларига таълим-тарбия ва билим олиш учун яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдиришиб, Президентимиз томонидан бугун кўрсатилаётган ғамхўрликларга жавобан ҳамиша ҳалол хизмат қилишга, эл-юрт ишончини  шараф билан оқлашга  ваъда бердилар.

Эслатиб ўтамиз, бакалавр таълим йўналишини битирган барча талабаларга эртанинг ўзидаёқ дипломлари тарқатилади.

1

2

3

4

5

6

7

8