Bosh sahifa / Tadbirlar / IJODIU IMTIHONLAR ADOLATLI VA SHAFFOF O’TMOQDA

IJODIU IMTIHONLAR ADOLATLI VA SHAFFOF O’TMOQDA

Хабарингиз бор, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусиқий таълим, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларига қабул қилиш тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали амалга оширилиши назарда тутилган.

Жорий қабул жараёнида Термиз давлат университетига 33 та таълим йўналиши бўйича абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинди. Ушбу йўналишларнинг 2 таси – Архитектура ва қурилиш, Тожик тили ва адабиёти йўналишларига абитуриентлар тест синовлари ва ижодий имтиҳон орқали, 3 та – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Жисмоний маданият ҳамда  Мусиқий таълим йўналишларига эса фақат касбий (ижодий) имтиҳон асосида ўқишга қабул қилинади.

Шунга мувофиқ, бугун Архитектура ва қурилиш таълим йўналишида кириш истагидаги 329 нафар абитуриент гуруҳларга бўлинган ҳолда рассомчилик ва чизмачиликдан ижодий имтиҳондан ўтказилди.

1

2

3

4Айтиш керакки, имтиҳонларни ошкора ва адолат мезонлари асосида ташкил этиш учун барча аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилди. Бу эса ота-оналарнинг фарзандларини монитор орқали бемалол кузатиб туришини таъминлади. Абитуриентлар жараённинг адолатли ва шаффоф олиб борилаётганидан, ота-оналар эса яратилган шароитлардан мамнун.