Bosh sahifa / Tadbirlar / KASBIY QAYTA TAYYORLOV KURSLARI TINGLOVCHILARIGA DIPLOM TOPSHIRILDI

KASBIY QAYTA TAYYORLOV KURSLARI TINGLOVCHILARIGA DIPLOM TOPSHIRILDI

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳнамолигида бугун мактабгача таълим тизимини ривожлантириш ва самарали фаолият кўрсатишига  қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 17 июль куни давлатимиз раҳбари иштирокида умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ҳам болаларни мактаб таълимига пухта тайёрлаш, муассасалар педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг олий маълумотли бўлиш имконини янада кенгайтириш хусусида ҳам сўз юритилди.

Ана шу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказида вилоятимиздаги мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари ҳамда амалиётчи психологлари 4 ойлик касбий тайёргарлик ўқув курсларига жалб қилинган эди.

Куни кеча 563 нафар тингловчилар 576 соатлик ўқув дастурлари асосидаги машғулотларни муваффақиятли тамомлашди. Шу муносабат билан кеча Термиз давлат университетида уларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда университет ректори А.Тошқулов ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Р.Каттаева жорий йилда вилоятимизда янги ташкил этиладиган 242 та мактабгача таълим муассасасини раҳбар ҳамда малакали педагог кадрлар билан таъминлашда ушбу ўқув курсларидаги касбий тайёргарлик муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашиб, болаларни мактаб таълимига пухта тайёрлаш, уларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш борасидаги фаолиятларига муваффақиятлар тилашди.

Шундан сўнг барча тингловчиларга диплом ва ишга жойлашиш учун йўлланмалар топширилди.

1

2

3

4