Bosh sahifa / Tadbirlar / IJODIY IMTIHONNI OTA-ONALAR ONLAYN KUZATMOQDA

IJODIY IMTIHONNI OTA-ONALAR ONLAYN KUZATMOQDA

Аввал хабар қилганимиздек, Термиз давлат университетининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси”, “Жисмоний маданият” ҳамда  “Мусиқий таълим” йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳон асосида ўқишга қабул қилинади.

Бугун “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши бўйича университетда ижодий имтиҳон бошланди. Жорий йилнинг 28 июль кунига қадар давом этадиган ушбу жараёнда жами 511 нафар абитуриент қаламтасвир, рангтасвир ва чизмачиликдан ўз иқтидор ва имкониятларини синовдан ўтказади.

Ижодий имтиҳонларнинг шаффоф ва очиқлик тамойили асосида ўтишишини таъминлаш мақсадида онлайн трансляция йўлга қўйилгани сабабли, университетга келувчи ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакилларинг  оқими бугун янада кўпайган. Улар ижодий имтиҳон жараёнини бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри кузатиб бориш имконияти яратилганлигидан  мамнун.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ижодий имтиҳонлар “Мусиқий таълим” йўналиши бўйича жорий йилнинг 27 июль – 1 август кунлари, “Жисмоний маданият” таълим йўналиши бўйича эса 1-8 август кунлари давомида бўлиб ўтади.

Ўз иқтидорига ишонган абитуриентларга омад ёр бўлсин!1 2

3

4

5

6

7