Bosh sahifa / Tadbirlar / QALOVINI TOPIB “KETMON UCHIRISH” QOLDI!

QALOVINI TOPIB “KETMON UCHIRISH” QOLDI!

Ўтган йили республика олий таълим муассасалари рейтингида 50 ўриндан ҳам пастда бўлган Термиз давлат университети бу йил 17 ўринга кўтарилди. Табиийки, бу аҳил жамоадаги жўшқин ташкилотчилик ва  яратувчанлик шижоати, фидокорона меҳнат маҳсулидир.

Университет ишчи-ходимлари шаҳар ичидаги “мўъжаз шаҳарча” бўлган муассаса ҳудудининг ободлиги ва кўркамлигини таъминлаш билан бир қаторда, унинг ҳар қарич еридан унумли фойдаланиб, омилкорлик билан иш тутишнинг ҳам ҳадисини олишган.

Ишчи-ходимлар томонидан ҳудуднинг чекка қисмларига экилган турли сабзавот, полиз, картошка ва бошқа турдаги экинлардан олинаётган ҳосил уларнинг ўзларига тарқатилмоқда, талабалар учун тайёрланаётган таомларнинг нархини янада арзонлаштириш мақсадида муассаса ошхоналарига берилмоқда.

Худди “Абдуллажон” фильмидагидек, мабодо осмонда Термиз давлат университетининг “кетмони учгани”ни кўрсангиз ажабланманг, омилкор жамоа унинг ҳам қаловини топган бўлади! (Ҳазил албатта)

photo_2018-08-05_12-29-45

photo_2018-08-05_12-30-05

ТерДУ