Bosh sahifa / Tadbirlar / YANGI O’QUV YILIGA TAYORGARLIK ISHLARI O’RGANILDI

YANGI O’QUV YILIGA TAYORGARLIK ISHLARI O’RGANILDI

Айни кунларда Термиз давлат университетида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари Ташкенбаев Улуғбек Негматович бу борада олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ўрганиш мақсадида университетда бўлди.

Ташриф давомида муассасада таълимни ташкил қилишнинг умумий тавсифи ва ижро интизоми, моддий-техник таъминот, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлаштириш салмоғи, ҳудудларни ободонлаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши билан боғлиқ вазифалар ижроси ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, ўрганиш давомида университетда таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси, таянч докторантура, докторантура ҳамда мустақил тадқиқотчилик асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш фаолияти, академик лицейлар билан ҳамкорлик, маънавий-маърифий фаолият, халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши, битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга кириши ёки ишга жойлашиши бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни кечиктирмай бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.

1

2

3

4

5