Bosh sahifa / Tadbirlar / HASHAR TUFAYLI TERDU YANADA KO’RKAM QIYOFADA

HASHAR TUFAYLI TERDU YANADA KO’RKAM QIYOFADA

Халқимиз доимо гўзалликка интилиб келган. Донишмандлардан бири дебдики, кўркамликдан завқланган инсон ўзгаларга ҳам яхшилик илингиси келади. Яхшилик истаган элда эса ривожланиш, юксалиш бўлади.

2018 йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиниши, 18-19 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши муносабати билан озодалик тадбирлари Термиз давлат университетида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Унда профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар ҳамжиҳатлик намуналарини кўрсатган ҳолда ҳудудларни тартибга келтириб, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозалашага алоҳида эътибор қаратишди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд, ногирон, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди.

Бир сўз билан айтганда, Қурбон ҳайити ва мамлакатимиз мустақиллигининг 27  йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган ушбу умумхалқ ҳашари Термиз давлат университетининг  янада файзли бўлиши, кўркам қиёфа касб этишида ўзига хос вазифани ўтади.

1

2

3

4

5

6

7

8