Bosh sahifa / Tadbirlar / HARBIY VATANPARVARLIK AKSIYASI O’TKAZILDI

HARBIY VATANPARVARLIK AKSIYASI O’TKAZILDI

Термиз давлат университетида замонавий билим, мустаҳкам ирода ҳамда қатъий ҳаёт позициясига эга ёшларни миллий армиямиз сафларида ҳарбий хизматни шараф билан ўташ учун тайёрлаш, ватанпарвар, ўз касбига садоқатли ва ҳар тамонлама етук кадрлар захирасини шакиллантириш мақсадида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида “Ҳарбий ватанпарварлик акцияси” ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбир аввалида талабалар қисқа вақт ичида жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, аҳолини турли террорчилик хатарларидан, жиноий ва бошқа ноқонуний ҳатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишда муҳим бўғинга айланган Миллий гвардия фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Шундан сўнг талаба-ёшлар учун намойиш этилган замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, Термиз гарнизони ҳарбий оркестрининг Ватан, тинчлик, мардлик ва жасоратни тараннум этувчи куй-қўшиқлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда ТерДУ ректори, сенатор А.Тошқулов, подполковник Ф.Усмонхўжаев иштирок этди.

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10