Bosh sahifa / Tadbirlar / “OILA” ILMIY-AMALIY MARKAZI BILAN HAMKORLIK

“OILA” ILMIY-AMALIY MARKAZI BILAN HAMKORLIK

Термиз давлат университетида замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга оширишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова, университет ректори Абдуқодир Тошқулов, профессор-ўқитувчилар, мустақил тадқиқотчилар ҳамда магистр талабалар иштирокида этди.

Тадбирда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, вилоятда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини юритиш асосларини тарғиб этишда университет салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий оилани ривожлантириш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масалалари тўғрисида сўз юритилди.

1

2

3

4

5

6