Bosh sahifa / Tadbirlar / YOSHLAR TARBIYASI PORLOQ KELAJAK POYDEVORI

YOSHLAR TARBIYASI PORLOQ KELAJAK POYDEVORI

Келажакни яратиш ёшларга эътибордан бошланишини яхши биламиз. Чунки жамият ҳаётининг барча жабҳаларини эртага фарзандларимиз эгаллайди. Қолаверса, уларнинг ҳаётида, камолида, интилишларида бизнинг орзу-ҳавасларимиз рўёби мужассам.

Бугун Термиз давлат университетида маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, малакали психолог-ўқитувчилар, шаҳардаги “Мурчбобо” жоме масжиди вакиллари ва 1-курс талабалари иштирокида ўтказилган давра суҳбати ҳам ёшлар ўртасида маънавий-маърифий йўналишдаги ишларни янада жонлантириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларнинг онгига жиноятчилик ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг салбий оқибатларини  сингдириш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш масалаларига бағишланди.

Тадбирда талабалар Президентимиз раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган алоҳида эътибор, билдирилаётган юксак ишончга муносиб бўлишга даъват этилди, турли зарарли ғоя ва иллатлар, уларга қарши курашишда миллий маънавиятимиз, қадриятларимизнинг ўрни ҳақида кенг тушунчалар берилди.

1

2

3.1

3

4