Bosh sahifa / Tadbirlar / HUQUQIY TA’LIM VA TARBIYA MASALALARIGA BAG’ISHLANDI

HUQUQIY TA’LIM VA TARBIYA MASALALARIGA BAG’ISHLANDI

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш муҳим аҳамият касб этади.

Термиз давлат университетининг барча профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам таълим ва тарбия соҳасидаги очиқлик ва шаффофлик, ходимларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтириш, ёшларга тўғри ишлаб, тўғри яшаш саодатини англатиш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устиворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррар эканлиги тўғрисида сўз юритилди.

Тўғри ишлаб, тўғри яшаш саодатини ёшликдан ўрганган одам мард ва ҳалол бўлади. Адолатсизлик, қонунга ҳурматсизлик, касбу амалга, ишончга хиёнат қилиб бўлмаслигини ўқиб-уққан, порахўрлик ва коррупцияга, суиистеъмолчиликка қарши ўзида иммунитет ҳосил қилган ёшлар келажакда журъатли, виждонли инсон бўлиб етишади, дейилди йиғилишда.

Тадбирда мавзуга оид лавҳа ҳам намойиш этилди. Професссор-ўқитувчилар лавҳада акс этган ҳолатлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

1

2

3

4

5