Bosh sahifa / Tadbirlar / TERDU TALABALARINING IJODIY KO’RGAZMASI

TERDU TALABALARINING IJODIY KO’RGAZMASI

Термиз давлат университетида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган “Улуғ ва мўътабар зот – устоз” мавзуида талабаларнинг ижодий кўргазмаси ташкил этилди.

Мамлакатимизда ёш авлод маънавиятини, онги ва дидини юксалтириш мақсадида санъатнинг барча турларини изчил ривожлантириш юзасидан кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётир. Педагогика факультетининг “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларининг “Улуғ ва мўътабар зот – устоз” мавзуидаги ижодий кўргазмаси ҳам ана шундай лойиҳалардан биридир.

Кўргазмада намойиш этилаётган талабаларнинг тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишларидаги Ўзбекистон тарихи, миллий қадриятларимиз, буюк сиймолар ва замонамиз қаҳрамонлари, устоз-мураббийларга ҳурмат-эҳтиром, Ватанимизнинг гўзал табиати акс эттирилган ижодий ишлари барчага манзур бўлмоқда.

1

2

3.1

3

5

6

7

8