Bosh sahifa / Tadbirlar / PROFESSOR-O’QITUVCHILARNING SAMARQANDGA SAYOHATI

PROFESSOR-O’QITUVCHILARNING SAMARQANDGA SAYOHATI

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Термиз давлат университети бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларининг бой тарих ва маданиятга эга Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкиллаштирилди.

Саёҳат давомида  ходимлар  шаҳарнинг  тарихий  обидалари ва қадамжоларини зиёрат  қилишди,  мустақиллик даврида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Улар Самарқанд давлат университетида ҳам бўлишиб, ҳамкасблари билан ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар.

– Ер юзининг сайқали, Шарқ  гавҳари  деган таърифу тавсифларга сазовор бўлган Самарқанд шаҳридан янгича таассуротлар билан қайтаяпмиз. Бу саёҳат буюк тарихга, улуғ аждодларга муносиб бўлиб, меҳнат қилишга ундайди кишини  – дейди физика-математика фанлари доктори, профессор Эргаш Тўраев.

Дарҳақиқат, яхши дам – меҳнатга ҳамдам. Бу каби тадбирлар меҳнат унумдорлигини ошириши билан аҳамиятлидир.

1

4

6

7

8