Bosh sahifa / Tadbirlar / TALABALIK BAXTIGA ERISHGANLAR

TALABALIK BAXTIGA ERISHGANLAR

Талабалик ҳаётнинг энг қайноқ фасли, чексиз орзу умидлар давридир. Унинг ўзгача сеҳри, жозибаси борки, умрнинг энг ширин дами сифатида ёдимизда қолади. Талабалик бахти ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Чинакам меҳнат қилган, интилган ва ўз устида тинимсиз ишлаган ёшларгина Талаба деган шарафли номга муносиб бўлишади.

Жорий 2018-2019 ўқув йилида ана шундай бахтиёр ёшларнинг 1925 нафари Термиз давлат университетининг талабаси бўлди. Кеча ана шу бахтиёр талабалар иштирокида талабаликка бағишлов қасамёди бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида 1-курс талабалари қасамёд қилар эканлар,  чуқур ва пухта билим олишга, Ватанга муносиб фарзанд ва етук мутахассис бўлиб етишишга ваъда бердилар. Шундан сўнг Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Рўзимурод Чориев, Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов сўзга чиқишиб,  1-курс талабаси деган шарафли номга эга бўлган йигит-қизларнинг келгуси ўқишларида муваффақиятлар тилашди. Талабалар вакилларига билимлар калити, талабалик гувоҳномалари ҳамда  рейтинг дафтарчаларини топширдилар.

Тадбир дилбар куй-қўшиқлар, ажойиб рақсларга уланиб кетди. Меҳмонлар “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларининг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган ижодий кўргазмаси билан танишдилар.

1

2

3

4

5

6

7