Bosh sahifa / Tadbirlar / USTOZ – INSONIY MEHR TIMSOLI

USTOZ – INSONIY MEHR TIMSOLI

Шу кунларда Термиз давлат университетида байрам шодиёнаси ҳукм сурмоқда. Профессор-ўқитувчиларнинг меҳр тўла кўзларида қувонч, чеҳраларида ҳаяжон барқ урган. Айнан уларнинг ўгитлари, сабоқлари билан дунёни англаётган минглаб талабалар устозларини, фидойи устозлар эса бир-бирларини касб байрами билан қутлашган, қалбларида шукроналик ва мамнунлик туйғулари уфурган.

Кеча бу хурсандчилик тўкин дастурхон атрофида давом этди. Университетнинг барча профессор-ўқитувчилари, ўқув ёрдамчи ва ишчи ходимлари умумхалқ байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар кунини шоду хуррамлик билан қарши олдилар. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Рўзимурод Чориев, Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов ва бошқалар сўзга чиқишиб, фидойи устозларни байрам билан қутлашди. Соҳа ривожи учун камарбаста бўлган бу профессор-ўқитувчиларнинг бир гуруҳига университетнинг, ҳамкор ташкилотларнинг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини топширилди.

Байрам тантанасида илму маърифат чароғбонлари – ўқитувчи ва мураббийларга билдирилган самимий тилаклару табриклар қўшиқ ва рақслар гулдастасига уланиб кетди.

1

2

3

4

5

6

7

8