Bosh sahifa / ishchi reja

ishchi reja

“КЕЛИШИЛДИ”

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

 

_______________У.Н. Ташкенбаев

«____» ______  2018 й

  “ТАСДИҚЛАЙМАН”

Термиз давлат университети ректори

_______________А.Ҳ.Тошқулов

«____» ______  2018 й

 

 

 

“Термиз давлат университети таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими”нинг

2018 йил I чорак (январь-март) учун

ИШ РЕЖАСИ

Амалга ошириладиган ишлар мазмуни Ижро механизми Бажарилишмуддати Ижрочи масъуллар
1. Термиз давлат университет (кейинги ўринларда матнда – университет деб юритилади) таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилганлигини эълон қилиш ва уиверситет таркибий тузилмаси таркибига киритиш.

Бўлим Низоми, бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари, иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Бўлим Низоми, бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари, иш режаси намунавий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилади ва университет Кенгашида тасдиқланади. 2018 йил 5 январь Бўлим бошлиғи

ва ходимлари

2. Университет веб-сайтида бўлимнинг махсус саҳифасини  очиш. Унда бўлимнинг асосий мақсадини ёритиб бериш. Университетда талабалар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар, кадрлар истемолчиларининг таълим  жараёни сифатини оширишга қаратилган фикр ва таклифларини ўрганиб бориш мақсадида махсус “Таълим сифати” рукнини юритиш. Билдирилган фикр-мулоҳазалар таҳлилини олиб бориш ва тегишли таклифларни ўрнатилган тартибда университет раҳбариятига (Кенгашига) киритиш Термиз давлат Университет веб-сайтида белгиланган тартибда саҳифа очилади ва унинг фаолияти йўлга қўйилади.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар доимий ўрганиб борилади ва тегишли таклифлар ўрнатилган тартибда институт раҳбариятига (университет кенгашига) киритилади.

2018 йил январь,

(доимий)

Бўлим бошлиғи ва ходимлари

(АТМ билан ҳамкорликда)

3. Бўлим фаолияти учун зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номенклатурасини шакллантириш, уларнинг мазмунини ўрганиш ва бўлимда иш юритилишини ташкил этиш Бўлим фаолиятига тегишли меъёрий -ҳуқуқий ҳужжатлар (рўйхат илова қилинади) ўрганилади ва электрон база яратилади, улар асосида иш юритилиши ташкил этилади 2018 йил 11 январь Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

университетнинг тегишли мутасаддилари

4. Тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда университет, факультетлар, кафедралар ва тегишли бўлимларнинг иш режаларини таҳлилий ўрганиш ва уларнинг мазмунидан келиб чиқиб, таълим сифатини оширишга қаратилган масалаларни киритиш бўйича таклифлар бериш, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва тасдиқланган иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш Университет ва унинг таркибий тузилмалари иш режалари ўрганилади (Саволнома илова қилинади). Ўрганиш натижалари асосида тегишли таркибий тузилмаларнинг иш режаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Бўлим томонидан иш режаларининг бажарилиши назорат қилинади.

 

2018 йил январь,

(доимий)

Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

5 Таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ички экспертларни жалб қилган ҳолда чуқур ўрганиш. Бугунги кун талаблардан келиб чиққан ҳолда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Давлат инспекциясига тақдим этиш Термиз давлат университетини аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар чуқур ўрганилади. Уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрланади ва ўрнатилган тартибда Давлат инспекциясига тақдим этилади. 2018 йил 30 январь Бўлим бошлиғи ва  ходимлари, ички экспертлар
6 Университет да ўқув жараёнининг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув режалари ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш. Уларни кадрлар истеъмолчилари фикрларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш билан таълим интеграцияси нуқтаи назардан янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва университет ректорига (Кенгашига) тақдим этиш Мазкур ҳужжатларнинг ўқув бўлими, деканат, кафедралар кесимида мавжудлиги ўрганилади. Ҳужжатлар асосида таълим жараёнининг ташкил қилинганлиги, уларнинг ўзаро мантиқий мослиги,фан дастурларида фаннинг мақсад ва вазифаларини аниқ ёритилганлиги, машғулотлар жараёнида қўлланилаётган педагогик технологиялар, методлар ва усулларнинг мавзуларга ҳамда талабаларнинг эҳтиёжларига мослиги таҳлил қилинади, уларнинг машғулотлар жараёнида қўлланилаётганлиги баҳоланади, камчилик ва муаммолар аниқланади.

Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси назоратга олинади

2018 йил

февраль-март

Бўлим ходимлари,

ички экспертлар

7 Профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилишини ўрганиш. Бунда ўқув юкламаларининг “Вақт меъёрлари” асосида тўғри тақсимланганлигига эътиборни қаратиш.

Амалдаги “Вақт меъёрлари” ҳужжатини тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда таҳлилий ўрганиб, уни педагог-ўқитувчилар меҳнатини моддий рағбатлантириш нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиш ва ажратиладиган юкламалар ҳажмини оптималлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш, уларни ўрнатилган тартибда Университет ректори ва Давлат инспекциясига тақдим этиш

Профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилиш ҳолати таҳлилий ўрганилади, натижалари бўйича университет ректорига  маълумот тақдим этилади (Илова-жадвал асосида).

Амалдаги “Вақт меъёрлари” ҳужжати тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганилади, таклифлар тайёрланади, ўрнатилган тартибда Университет ректори ва Давлат инспекциясига тақдим этилади

2018 йил 27 февраль Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

таълим йўналишлари бўйича тажрибали мутаҳассислар

8 Университет моддий-техник базасини ўрганиш (кафедралар кесимида). Бу жараёнда кафедралар томонидан амалга оширилаётган грантлар, шартномалар асосида моддий-техник базани яхшилашга  қўшган ҳиссасининг улушига эътиборни қаратиш. Тегишли таклифларни тайёрлаш, уларни университет ректорига (Кенгашига) тақдим этиш Ҳар бир кафедра кесимида таълим жараёни моддий-техник базасининг ҳолати (амалий кўникмаларни ўзлаштириш учун зарур бўлган махсус ўқув хоналари  ва улардаги жиҳозларнинг мавжудлиги, замонавийлиги, яроқлилик муддати, зарур моддий ашёлар билан таъминланганлиги ва ҳ.к.) таҳлил қилинади, тегишли таклифлар берилади (Илова-жадвал асосида) 2018 йил 30 март Бўлим бошлиғи ва ходимлари
9 Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини АРМ ва кафедралар (фанлар) кесимида ўрганиш Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режасидаги фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати (жумладан тиллар кесимида), АРМ фондида мавжудлиги ўрганилади.

Мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида университетда янги авлод ўқув адабиётларини босқичма-босқич тайёрлаш бўйича  режа ишлаб чиқилиши мувофиқлаштирилади, унинг ижроси назоратга олинади (Илова-жадвал асосида)

2018 йил 14 март Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

АРМ директори

10 Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ўрганиш Ҳар бир профессор-ўқитувчининг илмий салоҳияти таҳлилий ўрганилади, университет бўйича маълумотлар базаси тайёрланади, тегишли таклифлар тайёрланиб университет ректорига тақдим этилади   (Илова-жадвал асосида) 2018 йил 20 февраль Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

илмий бўлим бошлиғи

11 Профессор–ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларининг ўтказилиш ҳолатини таҳлилий ўрганиш Тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ва бўлим бошлиғи томонидан ишлаб чиқилиб, университет ректори тасдиқлаган режа асосида профессор-ўқитувчилар дарс машғулотларининг ўтказилиш ҳолати ўрганилади, уларнинг сифати ва самарасига эътибор қаратилади. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланади, университет ректорига (Кенгашига) тақдим этилади 2018 йил март

(баҳорги семестр давомида)

Бўлим бошлиғи ва  ходимлари, кафедра мудирлари
12 Университетда (кафедраларда) мустақил таълимнинг ташкил этилганлигини ўрганиш Университетда талабалар мустақил таълимини ташкил этишга оид шароитлар (услубий тавсиялар ва кўрсатмаларнинг мавжудлиги, ўқув-лаборатория хоналарининг зарур жиҳозлар билан таъминланганлиги,  улардан талабаларнинг фойдаланиши учун имкониятларнинг яратилганлиги, АРМдаги шароитлар, унинг иш режими, компьютер техникалари ва уларнинг интернетга уланганлиги, ишлаш тезлиги, Wi-Fi зоналарининг мавжудлиги, ТТЖларда кутубхоналарнинг мавжудлиги, уларда яратилган шароитлар ва б.)нинг яратилганлик ҳолатлари ўрганилади. Тегишли таклифлар тайёрланади, улар университет ректорига (Кенгашига) тақдим этилади. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси назоратга олинади. 2018 йил 22 февраль Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

кафедра мудирлари, АРМ директори, ТТЖ мудирлари

13 Кузги семестр якуни бўйича талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини  баҳолаш Талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари семестр якуни бўйича (танлаш асосида) солиштирма жадваллар, сифат ва миқдорий кўрсаткичлар асосида таҳлил қиланади, таклифлар тайёрланади ва университет ректорига (Кенгашига) тақдим этилади 2018 йил февраль-март Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

Факультет деканлари

14 Охирги 3 йилда БМИ ва МД мавзуларининг ишлаб чиқаришдаги (кадрлар истеъмолчилари) долзарб муаммолардан келиб чиқиб шакллантирилганлигини ҳамда улардаги такрорланишларнинг мавжудлигини ўрганиш БМИ ва МД мавзулари ишлаб чиқаришдаги (кадрлар истеъмолчилари) долзарб муаммолардан келиб чиқиб шакллантирилганлиги ҳамда мавзулардаги такрорланишларнинг мавжудлиги нуқтаи назардан ўрганилади. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланади ва университет ректорига (Кенгашига) тақдим этилади. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси назоратга олинади 2018 йил февраль

(баҳорги семестр давомида)

Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

кафедра мудирлари ва магистратура бўлими бошлиғи

15 Кадрлар истеъмолчиларининг фан дастурлари ва битирувчилар малакаси  бўйича фикр – мулоҳазаларини ўрганиш Кадрлар истеъмолчиларининг  фикр-мулоҳазалари ўрганилади (асосий иш берувчилар кесимида, сўровномалар шаклида) 2018 йил

февраль-март

Бўлим бошлиғи ва  ходимлари, Халқ таълими бўлимлари, касб-ҳунар коллежлари

 

16 Университетда чет тилини ўрганиш бўйича қўшимча курсларнинг ташкил этилганлиги, уларнинг самарасини ўрганиш Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг чет тили(лари)ни ўрганишлари учун қўшимча курсларнинг ташкил этилганлиги ўрганилади. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланади ва университет ректорига (Кенгашига) тақдим этилади 2018 йил 22 февраль Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

Чет-тиллари кафедра мудирлари

17 Чет тили ўқитувчиларнинг тил билиш даражасини ўрганиш (талабаларнинг билим даражасини ўрганиш асосида) Чет тили ўқитувчиларнинг тил билиши даражаси талабаларнинг билим даражасини ўрганиш асосида (мулоқот, тестлар, рейтинг баҳолаш натижалари, сўровнома) ўрганилади 2018 йил 23 февраль Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

Чет-тиллари кафедра мудирлари

18 Мутахассислик фанларининг чет тилида ўқитилиши ҳолатини ва унинг университет бўйича салмоғи ва сифатини ўрганиш. Мутахассислик фанларидан дарс берувчи ўқитувчи-мутахассисларни қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни университет ректорига (Кенгашига) тақдим этиш  Тегишли экспертларни (тилни биладиган) жалб қилган ҳолда мутахассислик фанларининг чет тилида ўқитилиши ҳолати ва унинг университет бўйича салмоғи ва сифати ўрганилади. Мутахассислик фанларидан дарс берувчи ўқитувчи-мутахассисларни қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрланади ва улар университет ректорига (Кенгашига) тақдим этилади 2018 йил 16 март Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

Чет тилини биладиган экспертлар

19 Университетнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички аттестация ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва университет ректорига (Кенгашга) тақдим этиш Университетда ички аттестацияни ўтказиш жадвали ишлаб чиқилади, университет кенгашида тасдиқланади, барча таркибий тузилмалар эътиборига етказилади. Ички аттестацияга тайёргарлик ишлари мувофиқлаштирилади 2018 йил 26 февраль Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

факультет деканлари, кафедра мудирлари, марказ, академик лицей рахбарлари

20 Университет аттестацияси ва аккредитацияси жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида ички аттестация механизмини ишлаб чиқиш, тегишли маълумотларни таркибий бўлинмалардан олиш ва жамланган маълумотлар  базасини шакллантириш Университет аттестацияси ва аккредитацияси жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида ички аттестация механизмини ишлаб чиқиш, тегишли маълумотларни таркибий бўлинмалардан олиш ва жамланган маълумотлар  базасини шакллантириш 2018 йил 15 март Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

масъул кафедралар

21 Университетда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш. Иқтидорли талабаларни илмий фаолиятга, ҳар хил танловлар, ёшлар олимлар илмий-амалий лойиҳалари ва илмий анжуманларда иштирок этишга қизиқтириш ва уларни бу борада кенгроқ жалб қилиш ишларига эътиборни қаратиш. Таклифлар тайёрлаш ва уларни университет ректорига (Кенгашга) тақдим этиш.

Иқтидорли талабалар ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш.

Университетда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати тегишли бўлим, факультетлар ва кафедралар кесимида ўрганилади. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланади ва улар университет ректорига (Кенгашга) тақдим этилади. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси назоратга олинади

 

 

2018 йил 23 март Бўлим бошлиғи ва  ходимлари,

иқтидорли талабалар билан бўлиш

22 Бўлимнинг II чорак учуниш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Иш режаси ишлаб чиқилади, Давлат инспекцияси билан келишилади ва университет Кенгашида тасдиқланади 2018 йил 23 март Бўлим бошлиғи ва  ходимлари
23 Бўлимнинг I чорак якуни бўйича иш режасининг бажарилиши ҳақида ҳисобот тайёрлаш, уни университет ректори ва Давлат инспекциясига тақдим этиш Ҳисобот тайёрланади, у университет ректори ва  Давлат инспекциясига тақдим этилади 2018 йил 30 март Бўлим бошлиғи ва  ходимлари

 

 

                                           Таълим сифатини назорат қилиш

                                           бўлими бошлиғи: –                                                                                                   Б.Б.Иманов